Жаҳон | 17:05 / 12.03.2017
14537
1 дақиқада ўқилади

Нидерландия туркиялик вазирлар мамлакатга қўйилмаганига изоҳ берди

Фото: Reuters

Нидерландия бош вазири Марк Рютте маълум қилдики, туркиялик вазирларнинг мамлакатга киритилмаслиги Анқара томонидан санкциялар қўллаш билан таҳдид қилиши ортидан рўй берди. Бу ҳақда Ассошиэйтед Пресс хабар қилган.

"Биз бундай пўписа қилинадиган вазиятда иш олиб бора олмаймиз", деган бош вазир.

Рюттенинг қўшимча қилишича, у Туркиянинг оила ва ижтимоий сиёсат масалалари бўйича вазири Фатма Бетул Саян Кая унинг келишини истамасалар ҳам мамлакатга қуруқлик транспорти орқали кириб келиб, Роттердамдаги митингда иштирокчи бўлганидан ҳайратга тушганини қўшимча қилган.

Нидерландия турк вазирини "номақбул хорижлик" деб эълон қилди

Нидерландиядан чиқариб юборилган туркиялик вазир Истанбулга қайтиб келди

Мавзуга оид