Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Нигерия "Боко ҳарам"даги 211 нафар асирини озод қилди
Нигерия ҳукумат қўшинлари мамлакат шимоли-шарқи Боно штатидаги "Боко ҳарам" радикал гуруҳи жангарилари томонидан асирликка олинган 211 нафар тинч аҳолини озод қилишди. Бу ҳақида 12-март, якшанба куни "Синьхуа" агентлиги хабар берди.
"22-бригада қўшинлари шанба куни "Лафиа Довул" операцияси давомида Сингал Мури ва Майя қишлоқлари аҳолисини қутқаришга муваффақ бўлишди, - дея маълум қилди Африка мамлакати ҳарбий кучларининг расмий вакили Соний Усмон. - Операция доирасида бир жангари йўқ қилинди, шунингдек Мала Майя аҳолисига озиқ-овқат томонидан ёрдам берувчи ташкилотга тегишли икки оғир юк машинаси ва 18 пикап тортиб олинди.
"Боко ҳарам" - Нигериянинг шимоли ва шимоли-шарқида ҳаракатланувчи исломий гуруҳ. Унинг жангарилари Нигер, Камерун ва Чадга ҳам ҳужум уюштиришади. Радикал ташкилот Нигерия ҳудудида ислом халифатини ташкиллаштириш ва шариат қонунларини ўрнатишни мақсад қилган. Гуруҳ Ғарб таълими, демократия ва ҳукумат тақсимланиши, шунингдек бегона маданиятга қарши курашади.
Мавзуга оид
10:29 / 29.03.2025
Нигериялик уста картондан Lamborghini ясади
18:10 / 20.02.2025
Нидерландия XV-XIX асрларга тегишли артефактларни Нигерияга қайтаради
13:23 / 27.01.2025
Нигерия бизнеси Ўзбекистон билан ҳамкорликка қизиқиш билдирмоқда
01:47 / 19.01.2025