Фан-техника | 19:52 / 13.03.2017
23967
1 дақиқада ўқилади

Бунақасини аниқ кўрмагансиз: “Хонда” уйнинг томига бориб урилди

Хитойда ноодатий автофалокат рўй берди - Honda CR-V йўлтанламаси уйнинг томи билан тўқнашиб кетди. CCTV+ ҳодиса видеосини тақдим этган. 

Ҳайдовчининг воқеа жойига етиб келган полициячиларга тушунтиришича, тепкиларни алмаштириб юборган экан.

Унинг сўзларига кўра, йўлида уч ғилдиракли велосипед (афтидан, рикшага ўхшаш бўлган транспорт воситаси) пайдо бўлганида тахминан соатига 70 километр тезликда ҳаракатланаётган бўлган. Уни айланиб ўтиш ниятида тезликни пасайтириш ўрнига газ бериш тепкисини босган ва бошқарувни йўқотган. 

Хабар қилинишича, йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида ҳеч ким жароҳат олмади.

Мавзуга оид