Ўзбекистон | 18:03 / 13.03.2017
69342
2 дақиқада ўқилади

Президент ёш иқтисодчига Тошкентдан ҳовли совға қилди

Тошкент шаҳридаги Халқаро Вестминстер университетининг иқтисод фани ўқитувчиси Рауфхон Салахўжаев дунёнинг 100 нафар энг кучли ёш иқтисодчиси рейтингидан жой олганди. Research Papers in Economics ташкилоти томонидан тузилган мазкур нуфузли рейтингда у 32-поғонани эгаллаган эди. 

Ўзбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиёев томонидан Рауфхон Салахўжаевга Тошкент шаҳри марказидан ҳовли берилган.

Рауфхоннинг сўзларига кўра, уй 11 март куни президент совғаси сифатида тақдим этилган.

"Бу совға авваламбор, мен учун янада кўпроқ меҳнат қилиш, келажакдаги янги илмий ғалаба, ютуқлар учун бор кучимни бағишлашга катта рағбат бўлади. Бу орқали бутун дунё Ўзбекистонда давлат ва раҳбарлар қадрлайдиган олимлар борлигини янада яхшироқ билиб олади. Кутилмаганда тақдим этилган бу уйни мени доим қўллаб-қувватлайдиган ота-онам, оила аъзоларимга совға қиламан", — дейди  Рауфхон Салахўжаев Кун.uz мухбирига берган интервьюсида.

Аввалроқ, Кун.uz нашри дунёнинг энг кучли ва ёш иқтисодчиларидан бири бўлган Рауфхон Салахўжаев билан махсус интервью тайёрлаганди.

Ўзбек иқтисодчиси дунёнинг энг кучли ёш иқтисодчилари рейтингидан жой олди

Мавзуга оид