Ўзбекистонлик футболчи қизлар БААга қарши икки ўйинда 13та гол урди
Дубай шаҳрида йиғин ўтказаётган футбол бўйича Ўзбекистон аёллар терма жамоаси Бирлашган Араб Амирликлари жамоасига қарши 2та ўртоқлик учрашуви ўтказди. ЎФФ матбуот хизмати тарқатган хабарга кўра, жамоа 2018 йилги Осиё Кубоги мусобақасининг саралаш ўйинларига тайёргарлик кўраётган жамоа 8 март куни БААга қарши илк ўйинда 8:1 ҳисобида ғалаба қозонганди. Ўйинда Маҳлиё Сарикова ҳамда Лианна Норбекова рақиб дарвозасига учтадан тўп киритган бўлса, Людмила Карачик ва Камола Рисқиева биттадан голга муаллифлик қилди.
12 март кунги баҳс эса Ўзбекистон вакилларининг 5:0 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланган.
Осиё Кубогининг финал босқичига йўл олиш учун Ўзбекистон аёллар терма жамоаси Жанубий Корея, Ҳонгконг, Ҳиндистон ҳамда КХДР термаларига қарши ўйинлар ўтказади. Саралаш босқичи учрашувлари 3-11 апрель кунлари бўлиб ўтади.
Маълумот учун, Ўзбекистон аёллар терма жамоасини Шерали Бобоқулов бош мураббий сифатида бошқаради.
Ўртоқлик учрашуви
Дубай, БАА
12 март, якшанба
БАА — Ўзбекистон 0:5
Голлар: Маҳлиё Сарикова (0:1). Лианна Норбекова (0:2). Людмила Карачик (0:3). Дилдора Нозимова (0:4). Маҳфуза Туропова (0:5).
Мавзуга оид
13:42 / 23.11.2024
Дубайда қийин аҳволда қолган ўзбекистонлик ватанга қайтарилди
22:09 / 21.11.2024
Дубайда дунёдаги энг катта олтин ёмби намойиш этилди
19:25 / 28.10.2024
Фото: Дубай шаҳзодаси Навоийда лочин билан тувалоқ овлади
15:31 / 26.10.2024