Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Дубай аэропортлари энг тезкор WOW-Fi хизматини тақдим этади
Дубай аэропортлари 14 март, сешанба куни ўз терминалларидаги Wi-Fi хизматини модернизация қилгани ҳақида эълон қилди. Бундан мақсад - ўз парвозини кутаётган сайёҳларга Интернетга уланишнинг ўта тезкор хизматларини тақдим этиш. Бу ҳақида Gulf News'да хабар берилди.
WOW-Fi номини олган бепул сервис сониясига 100 Мб максимал тезлик билан таъминлайди. Бу БААдаги хонадонлардаги Интернет тезлигидан тахминан ўн карра тез дегани.
Дубай аэропортларида тақдим этиладиган бепул Интернет хизмати тезлиги дунёнинг барча аэропортларида таклиф этиладиган Wi-Fi тезлигидан ўтади.
Фойдаланувчилар янада такомиллаштирилган Интернет хизмати туфайли ижтимоий тармоқларни аввалгидан-да тезроқ кўздан кечириш имконига эга бўлишади.
"Ишончимиз комилки, WOW-Fi тажрибаси биз 2017 йилда DXB'да кўришадиган 89 миллион йўловчиларни ёқимли ҳайратга солади", - деди Дубай аэропортлари технология ва инфратузилмалари ижрочи вице-президенти Майкл Иббитсон.
Мавзуга оид
00:19 / 28.04.2025
Дубай туристлар учун янги талабларни эълон қилди
14:36 / 25.04.2025
Ўзбекистонликлар БААда жиноят содир этиши кўпайгани сабабли визасиз режим бекор қилиниши мумкин
11:03 / 26.03.2025
Дубайда қийин аҳволда қолган аёллар Ўзбекистонга қайтарилди
11:18 / 25.02.2025