Жаҳон | 21:57 / 14.03.2017
4690
1 дақиқада ўқилади

Қирғизистонда 114 та давлат корхонаси фаолияти тугатилади

Қирғизистонда 114 та давлат корхонаси фаолияти тугатилади ва 63 таси қайта шакллантирилади, деб маълум қилди Қирғизистон бош вазири Сооранбай Жеенбеков.

"Бу давлат корхоналари айни вақтда зарар келтирувчи ҳисобланади, ўзининг асосий вазифаларни бажармайди ҳамда коррупция ва лоббилик схемаларини ташкил этиш инструменти бўлиб қолмоқда", деб айтган Жеенбеков.

Унинг айтишича, давлат корхоналарини хусусийлаштириш ёки ижарага бериш жараёни бир ой ичида яратиладиган электрон савдо тизими орқали ўтказилади. 

Шуҳрат Раҳимов
Тайёрлаган Шуҳрат Раҳимов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид