Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Бразилияда икки собиқ президент иштирокидаги коррупция можароси авж олмоқда
Бразилия Бош прокурори Родригу Жано мамлакатнинг икки собиқ президентлари Дилма Руссефф ва Луис Инасиу Лула да Силвага нисбатан коррупция бўйича жиноий иш қўзғатишни сўрамоқда. Бу ҳақда Globo газетаси ўз манбаларига асосланган ҳолда хабар қилмоқда.
Бундан ташқари, прокурорнинг рўйхатида камида беш нафар амалдаги федерал вазир, хусусан, янги ташқи ишлар вазири Алоизиу Нунеснинг исми-шарифи бор.
Бош прокурор Жано Бразилия Олий федерал судга мурожаат қилиб, жами 83 нафар сиёсатчига нисбатан коррупция бўйича тергов олиб боришга рухсат беришни сўраган. Таъкидланишича, барча мулозимларнинг номлари расман маълум қилинганича йўқ. Бундан ташқари, Жано оддий фуқароларга нисбатан яна 211та сўровни тайёрлаб қўйган.
Мавзуга оид
14:45 / 22.05.2025
NYT: Россия Бразилиядан «жосуслар фабрикаси» сифатида фойдаланган
20:37 / 12.05.2025
Карло Анчелотти Бразилия миллий жамоасига бош мураббий бўлди
10:40 / 05.05.2025
Бразилия полицияси Леди Гага концертидаги терактнинг олдини олди
19:37 / 01.05.2025