Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Audi фирибгарликда гумонланмоқда
Германиянинг Audi компанияси филиалларига қарашли офисларда йил якунларига бағишланган матбуот анжумани бошланишидан бироз аввал тинтувлар ўтказилди, деб ёзмоқда Die Zeit. Бу компания фирибгарлик ва ноқонуний рекламада гумонланаётгани туфайли юз берди.
Маълумотларга кўра, тинтувда 80 нафар прокурорлар ҳамда ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари иштирок этди. Бу ҳолат матбуот анжуманидан уч соат аввал бошланган бўлиб, компания ходимларига тегишли шахсий хонадонлар ҳам кўздан кечирилган. Шу тариқа, Audi’нинг ГФРнинг уч федерал ери: Бавария, Баден- Вюртемберг ҳамда Қуйи Саксониядаги тўққизта офиси текширилди.
Терговчиларнинг ҳисоботига кўра, гап Audi’нинг АҚШ бозоридаги хатти-ҳаракатлари ҳақида бормоқда. Муҳандислар Америка ҳукуматидан синов жараёнида атмосферага чиқариладиган зарарли моддаларнинг ҳақиқий натижаларини яширишган. Аввалроқ Калифорния штати атмосфера ресурслари бўйича бошқарма экспертлари компания автомобилларидаги дастурий таъминотда махсус функцияни аниқлашди – у зарарли моддаларнинг чиқариб ташланиши кўрсаткичларини сохталаштиришда қўлланилган.
Audi расмий вакили вазиятга шундай изоҳ берди: «Биз ҳукумат билан ҳамкорлик қилишга тайёрмиз, сабаби ўзимиз шундай ҳолатларни ошкор этишдан манфаатдормиз».
Мавзуга оид
08:42 / 26.05.2025
Ер майдонларини сотиш билан боғлиқ фирибгарлик ҳолатлари аниқланди
08:37 / 26.05.2025
Ички ишлар органларига ишга киритиб қўймоқчи бўлган шахслар ушланди
21:32 / 21.05.2025
Ҳиндистонда фирибгар келин етти ойда 25 нафар куёвни алдади
07:40 / 21.05.2025