Жаҳон | 09:28 / 16.03.2017
5675
2 дақиқада ўқилади

Хитой жуда йирик обсерваторияни қурмоқчи

Хитой ҳукумати 2021 йилга келиб фазовий нурланишни тадқиқ қилиш учун йирик обсерваторияни қуриш ниятида. У Сичуань вилояти ҳудудида жойлашади ҳамда мамлакатга галактикалар (Қуёш системасини ўз ичига олган юлдузлар тизими, Сомон йўли) шаклланиши тарихи ва коинотдаги ўзгаришларни батафсил ўрганиш имконини беради. Бу ҳақда China Daily газетаси хабар берди.

Лойиҳа ривожланиш ва ислоҳотлар иши бўйича давлат қўмитаси томонидан маъқулланди, унга 1,2 млрд юань (180 миллион доллар) маблағ ажратиш мўлжалланмоқда. Обсерватория денгиз сатҳидан 4,4 минг метр баландликда жойлашади.

"Бу лойиҳа Хитой томонидан фазовий нурланиш соҳасидаги тадқиқотларда муҳим ўрин эгаллайди", - дея таъкидлайди маҳаллий таҳлилчилар.

Олимларниг қайд этишича, алоҳида эътибор реликт (қадим замондан қолган) нурланишга қаратилади, у коинотда аввалдан бор бўлиб, аста-секин уни тўлдириб бормоқда. 1965 йилда унинг борлиги тажриба ёрдамида исботланди. Реликт нурланиш Катта портлашнинг асосий исботларидан бири сифатида кўрилади.

Мавзуга оид