Путин ишбилармонлар билан учрашувда ўз ёзувини ўқий олмай ҳазиллашди
Россия президенти Владимир Путин ўзининг блокнотидаги ёзувини ўқий олмади ва буни тушунарсиз ёзиши билан изоҳлади.
Давлат раҳбари Россия саноатчилар ва тадбиркорлар съездида иштирок этувчи ишбилармонларнинг маърузаларини тинглаб туриб, уларнинг ташаббусларига изоҳ бериш мақсадида ўзи учун баъзи маълумотларни қайд қилиб борди.
Меҳнат самардорлиги ҳақида нутқ сўзлаган ишбилармон Владимир Потаниннинг чиқишидан кейин Путин ўз ёзувларини ўқишга қийналиб қолди.
"Бу ерда кечгача муҳокама ўтказиш мумкин, вақт етмайди. Меҳнат самарадорлиги ва даромад ўсишига келадиган бўлсак... Кечагина шу мавзу ҳақида суҳбатлашган эдик. Бу сиз айтганингиздек, нима учун баҳона эмас? Пессимизм учун. Худди товуқ оёғи билан ёзгандек ёзибман, ўзим ҳам ўқий олмаяпман... худди мактабдаги каби", - дея кулиб қўйди Путин.
Мавзуга оид
22:15 / 12.11.2024
ОАВ: Путин Трампнинг инаугурациясигача Курскни қайтаришни буюрди
13:11 / 12.11.2024
Сиёсатшунос Галлямов: Трамп Путин учун тузоқ қўймоқда
09:58 / 12.11.2024
Путин Курск областини Трамп инаугурациясигача қайтармоқчи
22:35 / 11.11.2024