Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Кувайт амири Туркияга расмий ташриф уюштиради
Кувайт амири шайх Сабоҳ ал-Аҳмад 19 март куни Туркияга ўзининг 4 кунлик расмий ташрифини амалга оширади. Расмий ташриф давомида у президент Ражаб Тойиб Эрдўған билан музокаралар олиб боради.
Сиёсатчилар минтақадаги сўнгги воқеалар ва икки давлат ўртасидаги муносабатларни янада яхшилаш йўлларини муҳокама қилишади.
Кувайт ахборот агентлигининг хабар беришича, шайх Сабоҳнинг Туркияга расмий ташрифи икки мамлакатнинг сиёсий, иқтисодий ва хавфсизлик соҳаларидаги ҳамкорлигини янада кенгайтиришга бўлган қизиқишнинг бир қисмидир.
Эслатиб ўтамиз, Кувайт ва Туркия 1970 йилда дипломатик алоқаларни йўлга қўйган ва айнан шу йили транспорт соҳасидаги ҳамкорлик бўйича битим имзолаган.
Мавзуга оид
08:51 / 04.06.2026
Кувайт аэропортида Эроннинг дрон зарбаси оқибатида 1 киши вафот эди, ўнлаб инсонлар жароҳатланди
10:12 / 20.05.2025
Ўзбекистонда яна уч давлат фуқаролари учун визасиз режим белгиланди
13:10 / 13.05.2025
Кувайтлик шифокорлар Қорақалпоғистонда жарроҳлик амалиётларини ўтказди
11:00 / 12.05.2025