Жаҳон | 00:27 / 19.03.2017
30959
1 дақиқада ўқилади

Америкалик Facebook’даги жонли эфир вақтида полициячилар томондан отиб ташланди

АҚШнинг Теннеси штатида 36 ёшли қора танли Родни Жеймс Хесс онасиникида меҳмонда бўлганда полициячилар томондан отиб ташланди. 

Воқеа унинг Facebook’даги саҳифасида жонли трансляция вақтида юз берган. Полициячилар Хесснинг автомобилини тўхтатишганда, у полициячилардан "каттароқлари келишини" талаб қила бошлаган. Шундан кейин у машинаси билан полициячиларни туртмоқчи бўлган. Шунда полициячилар Хессга ўқ узишган. Эркак шифохонага вертолётда олиб кетилаётганда вафот этган.

Кейинроқ қурбоннинг рафиқаси турмуш ўртоғи руҳий носоғлом эканлигини ва полициячилар раҳбариятидан ёрдам сўрамоқчи бўлганини, бироқ ўз фикрини тушунтира олмаганини айтган.

Ушбу воқеа юзасидан текширув бошланган, деб хабар берган New York Daily News нашри.

Мавзуга оид