АҚШга ўнлаб давлатлардан келувчи самолётларга электрон қурилмалар олиб ўтиш тақиқланмоқчи
АҚШ ҳукумати АҚШга 13 та давлатдан, жумладан Саудия Арабистони ва Иорданиядан келувчи самолётлар бортига электрон қурилмалар олиб ўтишни тақиқламоқчи. Бу ҳақда Оқ уй вакилига иқтибос келтирган ҳолда Reuters ахборот агентлиги хабар бермоқда.
Таъкидланишича, турли гаджетларга тақиқлов террорчилик хавфи билан боғланган.
Маълумотларга кўра, АҚШнинг транспорт хавфсизлиги бўйича маъмурияти (TSA) 13 та давлат авиакомпанияларидан йўловчиларига самолёт салонига мобиль телефон ўлчамидан каттароқ бўлган электрон қурилмаларни олиб ўтишларини тақиқлашни махфий равишда талаб қилган. Мобиль телефонлар тақиқлов остига тушмайди. Тақиқлов остига ноутбуклар, планшетлар, Kindle электрон китоблари ва ҳаттоки камералар тушади.
Ушбу "махфий фармойиш" авиакомпанияларга электрон почта орқали юборилган. Мактуб юборилган авиакомпаниялар орасида Saudia Airlines (Саудия Арабистони) ва Royal Jordanian (Иордания) бор. Иордания авиакомпанияси тақиқлов ҳақида твиттерда маълум қилган, бироқ кейинроқ уни ўчириб ташлаган.
Ҳужжат авиакомпанияларга 20 март куни жўнатилган ва талаблар бажарилишига 96 соат вақт берилган.
Янги тақиқлов 21 март куни эълон қилиниши кутилмоқда.
Мавзуга оид
10:31
АҚШ Регистон майдони архитектурасини сақлаб қолиш учун 500 минг доллар ажратди
23:20 / 13.11.2024
Полшада АҚШнинг ракетага қарши мудофаа базаси очилди
22:44 / 13.11.2024
Трамп маъмуриятида Украина бўйича махсус вакил бўлади — ОАВ
22:14 / 13.11.2024