Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Wi-Fi ўтмишда қоладими?
Замонавий Wi-Fi тармоқлари маълумотларни сониясига 0,45-1 Гб тезликда етказа олади. Нидерландия Техника университети тадқиқотчиси Эйндховена Жоан О ўз диссертациясида уларни сониясига 42,8 Гб тезликда ахборот йўллашга қодир инфрақизил тармоқларга алмаштиришни таклиф қилди. Hi-Tech шу мавзудаги мақоласи билан бўлишди.
Бугунги кунда 802.11b/g/n/ac стандартдаги Wi-Fi-модуллар кенг қўлланмоқда. Роутерлар маълумотларни радиочастоталар ёрдамида етказишмоқда, шу боис кўпинча тўсиқлар юзага келади, айниқса бир вақтнинг ўзида бир неча мосламалар ишлаган пайтда.
Жоан О ўз тажрибасида антеннали инфрақизил нурларни қўллаган ва 2,5 метр масофага сониясига 42,8 Гб тезликда маълумот етказишга эришган. Тадқиқотчи хонада бир неча шундай қурилма ўрнатиш ва ахборотни катта масофаларга ҳеч қандай тўсиқларсиз юқори тезликда йўллашни таклиф қилмоқда.
Афсуски, радиотўлқинлардан фарқли ўлароқ, инфрақизил нурлар девор ортидан таъсир кўрсата олмайди, шунинг учун инновацион етказиб берувчи модуль квартиранинг ҳар бир хонасига ўрнатилиши керак бўлади.
Ҳозирча тизим фақат маълумотларни юклаб олишга доир синовдан ўтди.
Тадқиқотчилар гуруҳи раҳбари доктор Куненнинг фикрича, технология бозорда беш йилдан кейин пайдо бўлиши мумкин.
Мавзуга оид
12:58 / 14.02.2025
Wi-Fi роутер ўрнатилган Equinox жарима майдончасига жойлаштирилди
22:37 / 13.07.2023
Ёруғликка асосланган Li-Fi стандарти қабул қилинди
16:39 / 22.07.2022
Тошкент аэропортида бепул ва юқори тезликдаги Wi-Fi ишга туширилди
20:27 / 17.11.2020