Бердимуҳаммедовга ворис етишиб чиқмоқдами?
Туркманистон парламенти (Мажилис) мамлакат президенти Гурбангули Бердимуҳаммедовнинг ўғли Сардор Бердимуҳаммедовни қонунчилик ва нормалар қўмитаси раиси этиб сайлади. Бу ҳақда «Туркменистан сегодня» агентлиги хабар тарқатди.
Сардор Бердимуҳаммедов 2016 йилнинг ноябрида парламент депутатига айланганди. Ундан олдинроқ эса Туркманистон Ташқи ишлар вазирлиги тизимида ишлаган.
Баъзи манбаларга кўра, Сардор Бердимуҳаммедов 2008-2011 йилларда Россия ТИВ қошидаги Дипломатик академиянинг халқаро муносабатлар факультетида таълим олган. У 2014 йил августида Туркманистон Фанлар академиясида номзодлик диссертациясини ҳимоя қилган, 1 йил ўтиб, 2015 йил ёзида эса докторлик диссертациясини ёқлаган ва техника фанлари доктори даражасини олган.
Қайд этиш мумкинки, Марказий Осиёда ҳукуматни ворисларга қолдиришга интилиш ҳолатлари кузатилмоқда. Республикалар раҳбарларининг фарзандлари ҳукуматда раҳбар лавозимларни эгаллаши бунга далилдир. Хусусан, Тожикистонда Эмомали Раҳмоннинг ўғли Рустам Эмомали Аксилкоррупция агентлигини бошқаради, қизи Озода Раҳмон эса президент маъмурияти раҳбари ҳисобланади. Қозоғистонда президент Нурсултон Назарбоевнинг қизи Дариға Назарбоева мамлакат бош вазири ўринбосари лавозимини эгаллаган.
Мавзуга оид
17:22 / 19.11.2024
«Марказий Осиё – Хитой» қувури орқали 14 йилда етказилган табиий газ миқдори маълум қилинди
17:25 / 15.11.2024
2050 йилга бориб Марказий Осиё музликларининг учдан бир қисми эриб кетиши мумкин
17:42 / 14.11.2024
Марказий Осиё табиий офатлар туфайли ялпи ички маҳсулотининг 6 фоизини йўқотиши хавфи бор
20:54 / 11.11.2024