Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Хитой қуролли кучларида кутилмаган аксилкоррупция текшируви ўтказилди
2017 йилнинг бошидан Хитой Халқ Республикаси (ХХР) ҳукумати бутун мамлакат бўйлаб 500 ҳарбий қисм ва бошқа ҳарбий объектлар орасида кутилмаганда аксилкоррупция текширувини ўтказди. Бош тафтиш органи вазифалари Хитой Коммунистик партиясининг интизом текшируви бўйича Марказий комиссияси зиммасига юклатилди. Бу ҳақида "Цзефанцзюнь бао" газетасида хабар берилди.
Маълум бўлишича, мазкур текширувлар давомида комиссия инспекторлари бухгалтерия ҳужжатлари, шунингдек расмий учрашувлар видеотасмалари кўздан кечирилган.
Комиссия вакилининг сўзларига кўра, текширув давомида ноқонуний пул тўловлари, давлат маблағлари ва хизмат транспорт воситаларидан нотўғри фойдаланиш борасида жиддий тартибсизликлар аниқланган.
"Комиссия фаолиятининг мақсади - ХХР раҳбариятининг қатъий аксилкоррупция сиёсатини ҳаётга тадбиқ қилиш", - деди қуролли кучлар тузимаси манбаси.
Текширувнинг дастлабки якунларига кўра, 12 нафар ҳарбий ва мансабдор шахс жиноий жавобгарликка жалб қилинган.
Мавзуга оид
19:43 / 27.05.2025
Хитойдаги кимёвий заводда портлаш содир бўлди
18:42 / 26.05.2025
Хитойда роботлар илк бор рингда бир-бири билан олишди
17:57 / 26.05.2025
Хитой «исталган вақтда» Тайванга ҳужум қилишга қодир — FT
13:15 / 26.05.2025