Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Икки хитойлик устларига ағдарилган ғишт уюми остидан тирик чиқиб келди (видео)

Хитойнинг икки фуқароси уларнинг автомобили устига ғишт ортилган юк машинаси ағдарилиб кетгандан кейин нафақат омон қолдилар, балки ақлбовар қилмас тарзда уларга бирорта ҳам шикаст етмаган.
Йўлдаги иккита турли автомобиль регистраторидан олинган видеода лиқ тўла қилиб юкланган юк машинаси йўлда турган машинани айланиб ўтмоқчи бўлиб, йўл четидаги бордюрга чиқиб кетиб, ёнбошлаётганини кўриш мумкин. Бу ҳам етмагандек, юк машинаси ўзи айланиб ўтмоқчи бўлган автомобиль устига ағдарилиб, уни ғиштлар билан "кўмиб ташлаган".
Бир неча сониядан кейин ғиштлар уюми остидан енгил автомобилдаги икки эркак соғ-омон, бироқ қўрқувдан ўлаёзгудек аҳволда чиқиб келган.

Мавзуга оид

19:43 / 27.05.2025
Хитойдаги кимёвий заводда портлаш содир бўлди

18:42 / 26.05.2025
Хитойда роботлар илк бор рингда бир-бири билан олишди

17:57 / 26.05.2025
Хитой «исталган вақтда» Тайванга ҳужум қилишга қодир — FT

13:15 / 26.05.2025