Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Афғонистон парламенти урушнинг ХХР ҳудудига ёйилишидан огоҳлантирмоқда
Афғонистондаги нотинч вазиятга барҳам берилмас экан, Осиё мамлакатларининг барқарор ривожланишини таъминлаб бўлмайди. Бу ҳақда Афғонистон парламенти юқори палатаси спикери Фазл Ҳодий Муслимёр баёнот берди, деб хабар қилмоқда ТАСС агентлиги.
"Афғонистон барқарорлиги – бутун минтақа барқарорлиги асосидир, - деб таъкидлади Муслимёр Боаода бўлиб ўтаётган Осиё иқтисодиёт форумида. – Минтақада терроризмга қарши кураш масаласи Хитойнинг "белбоғ ва йўл" (Ипак йўли иқтисодий белбоғи ва XXI асрнинг денгиз ипак йўли) стратегиясига мос келади".
Унинг сўзларига кўра, экстремизмга қарши кураш, хусусан, ИШИДга қарши туриш Осиёнинг барча мамлакатлари вазифасидир.
"Афғонистонда тинчликка батамом эришилмас экан, бу уруш келажакда ХХР ҳудудига кўчиши эҳтимол", - деб якунлаган Афғонистон парламенти вакили.
Мавзуга оид
21:58 / 21.05.2025
АҚШ «Толибон»нинг террорчи ташкилот мақомини қайта кўриб чиқади
15:06 / 15.05.2025
Ўзбекистон Афғонистондан чорва молларини импорт қилиши мумкин
17:22 / 14.05.2025
Афғонистон Ўзбекистонга Ҳирот оқ мармарини совға қилди
17:47 / 12.05.2025