Спорт | 11:11 / 25.03.2017
6473
1 дақиқада ўқилади

"Барселона" президенти Почеттино билан учрашди

"Барселона" президенти Хосеп Мария Бартомеу "Тоттенҳэм" бош мураббийи Маурисио Почеттино билан учрашди. Бу ҳақда Испаниянинг Sport нашри маълум қилди. 

Баъзи ОАВ буни клуб Почеттинони бош мураббий лавозимида кўрмоқчи экани билан боғлаган. Аввалроқ Почеттино "Барселона" бош мураббийи бўлиш учун асосий даъвогарлар рўйхатида экани маълум қилинганди. 

Каталонияликларнинг амалдаги бош мураббийи Луис Энрике мавсум сўнгида ўз лавозимини тарк этишга қарор қилган. 

Мавзуга оид