Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ҳусийлар суди Яман президентини ўлим жазосига маҳкум этди
Яман пойтахти Сана шаҳридаги «Ансар Аллоҳ» шиа ҳаракати таркибига кирувчи исёнчи ҳусийлар суди мамлакат президенти Абд Раббо Мансур Ҳодийни ўлим жазосига маҳкум этди. Бу ҳақда Reuters агентлиги хабар қилди.
Маълум қилинишича, Ҳодий Саудия Арабистонига «ён босиш ва кўмак бериш»да айбдор деб топилган. Ҳусийлар Саудияни агрессор давлат деб ҳисоблашади.
Давлат раҳбаридан ташқари, Яман ҳукуматининг 6 нафар юқори лавозимли мулозими ҳам шундай жазога лойиқ кўрилган. Улар орасида собиқ ТИВ раҳбари ва Яманнинг АҚШдаги элчиси ҳам бор.
Давлат арбобларига ҳукм сиртдан ўқилган, деб хабар қилмоқда агентлик.
Мавзуга оид
15:41 / 15.05.2025
Исроил армияси яна Яман портларини эвакуация қилишга чақирди
20:17 / 09.05.2025
АҚШ Ямандаги ҳужумларига 1 млрд доллардан ортиқ маблағ сарфлади
18:47 / 07.05.2025
«Ҳарри Трумэн» авиаташувчиси бортидан яна бир қирувчи самолёт Қизил денгизга тушиб кетди
16:34 / 07.05.2025