Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Дубайда ҳукумат идоралари ишига сунъий идрок жорий этилади
Дубайдаги сунъий идрок лабораторияси яқин орада ҳокимият ходимлари ва хусусий сектор ишчиларини уларнинг иш жараёнига роботларни татбиқ этиш бўйича ўқита бошлайди. Бу ҳақда Khaleej Times нашри хабар берди.
Лаборатория душанба куни очилди ва апрель ойидаёқ 200 кишига таълим бера бошлайди. У шунингдек олимлар, талабалар ҳамда барча истовчилар учун очиқ бўлади.
"Келажакка қараб ҳаракатланиш учун биз ҳукумат иш жараёнини қайта кўриб чиқишимиз ҳамда хизматларимизга сунъий идрокни жорий этишимиз керак. Бизда бу технологияни қабул қилишдан бошқа илож йўқ. Колл-марказларни алмаштириб, ота-оналарга мактабларни танлашда когнитив ҳисоб-китоб қилиш орқали ёрдам бермоқчимиз", - дея маълум қилди Дубайнинг Smart Dubai Office раҳбари доктор Ойша бин Бутти бин Бишр.
Дастур ишлаб чиқарувчиларига кўра, янги технологияни ушбу муассасалар иш фаолиятига жорий этиш уларни анча қулайроқ қилади.
Мавзуга оид
00:19 / 28.04.2025
Дубай туристлар учун янги талабларни эълон қилди
14:36 / 25.04.2025
Ўзбекистонликлар БААда жиноят содир этиши кўпайгани сабабли визасиз режим бекор қилиниши мумкин
11:03 / 26.03.2025
Дубайда қийин аҳволда қолган аёллар Ўзбекистонга қайтарилди
11:18 / 25.02.2025