Спорт | 09:19 / 29.03.2017
18900
1 дақиқада ўқилади

ЖЧ-2018 саралаш. Осиё. В гуруҳида кураш кескин кўриниш олди (турнир жадвали)

Осиё минтақасида давом этаётган ЖЧга саралаш баҳсларининг В гуруҳида бериладиган икки йўлланма учун уч жамоа ўртасида кескин кураш кечмоқда.

Бу турда барча етакчи ўз уйида учрашувларни ўтказиб ғалаба қозонди. Япония ўз уйида Таиландни қабул қилиб, йирик ҳисобда ғалаба қозонган бўлса, Австралия БААни қабул қилиб муваффақиятга эришди. Куннинг сўнгги учрашувида Саудия Арабистони терма жамоаси Ироқ устидан кичик ҳисобда устун келди.

7-турдан кейин гуруҳда Япония ва Саудия Арабистони терма жамоалари 16тадан очко тўплаган ҳолда пешқадамлик қилишмоқда. Австралия терма жамоаси ҳисобида 13 очко мавжуд. БАА эса 9 очко билан 4-ўринда қолмоқда.

ЖЧ-2018 саралаши, Осиё минтақаси, 7-тур
«B» гуруҳи

Япония – Таиланд – 4:0 (2:0)
Голлар:
 Кагава (8), Оказаки (19), Кубо (57), Йошида (83).

Австралия - БАА 2:0 (1:0)
Голлар: 
Ирвайн (7), Лекки (78).

Саудия Арабистони - Ироқ 1:0 (0:0)
Гол: 
Яҳё аш-Шаҳрий (54).

Мавзуга оид