Ўзбекистон | 14:55 / 31.03.2017
6389
2 дақиқада ўқилади

Россия-Ўзбекистон ишбилармонлари музокаралар ўтказишди

Ҳудудлараро ҳамкорликни ўрнатиш, ўзаро савдо-иқтисодий алоқаларни янада кенгайтириш, қўшма корхоналар ташкил этиш, ижтимоий-гуманитар, таълим, соғлиқни сақлаш, қишлоқ хўжалиги соҳаларида биргаликда ишлашни йўлга қўйиш мақсадида Россияда сафарда бўлиб турган Наманган вилояти делегациясининг аввалги кунларда амалга оширган ишлари ҳақида хабар берган эдик.

Жанубий Урал савдо-саноат палатасида ўзбекистонлик ва жанубий ураллик ишбилармон доиралар бизнес форуми ўтди ҳамда унинг асносида музокаралар ўтказилди.

Бизнес форумда Наманган вилояти ҳокими Хайрулло Бозоров Россия ва Ўзбекистон кичик ҳамда ўрта бизнес соҳасида ҳамкорлик бўйича катта имкониятларга эга эканлигини таъкидлаб ўтди. Наманган вилоятининг текстиль соҳасидаги улкан салоҳияти, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етказиб беришдаги имкониятлари ҳақида гапирди.

“Бизнинг корхоналаримиз Жанубий Урал тадбиркорлари билан яқин алоқаларни йўлга қўйиб, ўзаро савдо ҳажмини оширишни мақсад қилишган. Шунингдек, биргаликда бизнес-лойиҳаларни амалга ошириш ҳар икки тараф ҳам учун фойдалидир. Енгил саноат ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини экспортидан ташқари, биз машинасозлик ва металлургия соҳасида қўшма корхоналар ташкил этишдан ўзаро манфаатдормиз. Бугунги тадбир ўзаро ишонч ва ҳурматга асосланган икки томонлама ҳамкорликни янада мустаҳкамлашда муҳим аҳамият эга”, – деди Хайрулло Бозоров.

Тадбир доирасида Россия-Ўзбекистон ишбилармонлари ўзаро музокаралар ўтказишди. Наманган вилояти ишлаб чиқариш корхоналарининг маҳсулотлари кўргазмаси мезбонларга намойиш этилди.

Анвар Икромов
Ҳожиакбар ПАТТАЕВ

Мавзуга оид