Спорт | 22:01 / 02.04.2017
12871
2 дақиқада ўқилади

Қўллари йўқ баскетболчи саватга уч очколи тўпни тушириб ҳаммани лол қолдирди

13 ёшли ногирон ўсмирнинг баскетбол учрашувининг охирги дақиқаларида рақиб жамоа саватига уч очколи тўпни тушириши видеоси интернетда жадал равишда оммалашмоқда.

Fox News телеканалининг маълум қилишича, видео қаҳрамони Флорида штатидаги Бока-Ратон шаҳрида яшовчи, 8-синф ўқувчиси Жамарион Стайлс ҳисобланади. У болалигида кам учрайдиган юқумли касаллик сабабли иккала қўлидан ҳам айрилган. Бироқ иродали ўсмир бундан тушкун аҳволга тушиб қолмади. Бугунги кунда Жамарион мактаб баскетбол жамоасида ўйнайди ва маҳаллий даражадаги мусобақаларда иштирок этади.

"Фикримча, у ҳеч қайси бир жиҳатдан қолганлардан қолишмайди. У барчасини уддалай олади ва унга ён босилмайди. Албатта, унинг иродаси илҳомлантиради", деб айтган мактаб баскетбол жамоаси ўйинчиларидан бири. 

Жамарионнинг ўзи эса диққат-эътиборда бўлишни ёқтиришини айтди. У шунингдек ҳаётдаги шиори билан бўлишди: "Шунчаки ҳамма нарсани ижобий қабул қил ва сен истаган нарсангга эришасан".

Мавзуга оид