Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Япония бош вазири апрель ойи охирида Россияга боради
Япония бош вазири Синдзо Абэ шу йилнинг апрель ойи охирида Россияга бориш нияти борлигини тасдиқлади. Унинг айтишича, Москва билан мавжуд ҳудудий масалалар бўйича баҳсларни ҳал этиш осон бўлмайди. Абэ ҳукмрон партия раҳбарияти ҳамда ҳукумат аъзолари билан ўтказган мажлисида шу ҳақда маълум қилди.
"Мен президент Владимир Путин билан учрашиш мақсадида апрель ойи охирида Россияга бормоқчиман, - дея бош вазир сўзларидан иқтибос келтиради Киодо агентлиги. – Ҳудудий муаммога чек қўйиш осон бўлмайди. Бироқ, мен, Шимолий ороллардаги (Жанубий Курил ороллари) собиқ фуқароларга етказилган азиятларни ҳис қилган ҳолда Россия билан тинчлик шартномасини имзолаш сари қатъият билан олға ҳаракат қилиш ниятидаман".
Айни вақтда, Япония бош вазирининг 27-28 апрель кунлари Россияга амалга оширадиган ташрифига тайёргарлик кетмоқда.
Мавзуга оид
14:06 / 26.05.2025
Япония бозори учун кадрлар тайёрлаш бўйича таълим дастурлари ишлаб чиқилади
15:50 / 25.05.2025
Япония кемаси Россия билан баҳсли орол яқинида огоҳлантиришсиз ўт очди
21:15 / 21.05.2025
Япония қишлоқ хўжалиги вазири гуруч ҳақидаги гапларидан кейин истеъфо берди
09:05 / 21.05.2025