Фан-техника | 16:11 / 03.04.2017
7445
2 дақиқада ўқилади

New Shepard туристик капсуласининг янги дизайни намойиш этилди (4 сурат)

Blue Origin космик корпорацияси (Вашингтон, АҚШ) New Shepard ракеталаридан жой олувчи космик капсулалар интерьери тасвирини тақдим этди. Amazon интернет компанияси асосчиси Жеф Безос раҳбарлиги остидаги хусусий аэрокосмик корпорация келаси йилда суборбитал баландликда туристик парвозларни амалга оширишни режалаштирмоқда. TheVerge шу ҳақида хабар берди

Корпорация томонидан тақдим этилган суратлардан келиб чиқиб, тор ва ноқулай космик қурилмалар даври тугалланиб бораётгани ҳақида ижобий хулоса қилиш мумкин. Туристик парвозлар юқори нарх-навога муносиб қулай шарт-шароитларда амалга оширилишига умид қилинмоқда. Ишлаб чиқарувчилар капсуладаги 6 нафар йўловчининг ҳар бирига мўлжалланган жойларни катта тўртбурчак ойналар - баландлиги 43 дюйм (109 сантиметр)ни ташкил қилувчи иллюминаторлар билан таъминлашган. Космик сайёҳлар ўтирган жойларидан ажойиб манзанинг гувоҳи бўлишлари мумкин. 

New Shepard кемасининг йўловчи-сайёҳлари учун таклиф қилинадиган қулайлик тадқиқот парвозларига мўлжалланган SpaceX Crew Dragon ва Boeing Starliner космик кемаларининг аскетик жиддий жиҳозларига умуман ўхшамайди. 2017 йилнинг апрель ойи бошларида Колорадо-Спрингсдаги Blue Origin компанияси туристик космик капсуланинг реал макетини томоша қилиш имконини тақдим этади. Суборбитал парвозларнинг ўзи эса техник ва ташкилий муаммолар юзага келмаган тақдирда 2018 йилга режалаштирилмоқда. Парвоз нархига доир маълумотлар келтирилмаган. 

 

Мавзуга оид