Жамият | 13:30 / 03.04.2017
6016
1 дақиқада ўқилади

Сомали қароқчилари Ҳиндистон савдо кемасини гаровга олди

Сомали қароқчилари Ҳиндистоннинг бортида 11 нафар экипаж аъзолари бўлган савдо кемасини гаровга олди, деб ёзмоқда India Today телеканали.

Ҳодиса 1 апрель куни рўй берган. Кема Дубайдан Яманнинг Ал Мукалла портига кетаётган бўлган.

Савдо кемаси Ҳиндистоннинг Гужарат штати Мандави портида рўйхатдан ўтган. Экипаж аъзоларининг барчаси ушбу соҳилбўйи шаҳри фуқароларидир. 

Таъкидланишича, қарқчилар кичкина қайиқда ичимлик суви сўраб, яқинлашишган. 

Мавзуга оид