Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Жанубий Корея президенти лавозимига 5 номзод даъвогарлик қилмоқда
9 майга белгиланган Жанубий Корея президенти сайловларида иштирок этиш учун 5 номзод даъвогарлик қилмоқда. Бу ҳақда YTN телеканали хабар бермоқда.
Охирги рейтингларга кўра, номзодлар орасида мамлакатдаги энг йирик мухолиф партия ҳисобланувчи "Демократик партия" номзоди Мун Чжэ Ин етакчилик қилмоқда. Уни 30 фоиз овоз берувчилар қўллаб-қувватламоқда.
"Халқ партияси"дан Ан Чхоль Су номзоди билдирилган, унга 20 фоиз овоз берилган.
"Эркин Корея партияси" ўз номзоди сифатида Кёнсан-Намдо вилояти губернатори Хон Чжун Пхёни, бу партиядан ажралиб чиққан "Адолатли сиёсий партия" эса Ю Сон Мин номзодини билдирган.
"Адолат партияси" Жанубий Корея парламенти депутати Сим Сан Чжонни номзод сифатида кўрсатган.
Жанубий Кореяда президентлик сайловлари ҳокимиятдан собиқ президент Пак Кин Хенинг четлатилиши ва ҳибсга олиниши сабабли муддатдан аввал ўтказилмоқда. Прокуратура собиқ президентни порахўрлик, ҳокимиятни суистеъмол қилиш ва ёт одамга махфий маълумотни беришда айбламоқда.
Мавзуга оид
10:43 / 26.05.2025
“Кореяда олган тажрибани қишлоғимда қўлламоқчиман” – бўш ерларни ўзлаштираётган шаҳрихонлик йигит
00:47 / 24.05.2025
Жанубий Корея лоукостери Сеул—Тошкент йўналиши бўйича мунтазам қатновларни йўлга қўйди
14:20 / 23.05.2025
Руминияда президентлик сайловлари натижаси бўйича шикоят рад этилди
17:25 / 07.05.2025