Қаришни тўхтатиб қўйишнинг оддий усули топилди
Кореянинг Тэгу шаҳридаги илм-фан ва технологиялар Институти олимлари қариш жараёнини тўхтатиб қўйишга қодир моддани топишди. Бу ҳақда EurekAlert! сайти хабар бермоқда.
Маълумки, ҳужайралар қаришининг сабабларидан бири лизосомалар таназзулидир. Бу органоидларда биопиломерларнинг (ДНК ва оқсил) ёрилиши демак. У ҳужайрага зарарланган қисмлардан воз кечиш имконини беради.
АТМ оқсили ёки серин/треонинли протеинкиназа вакуоляр АТФ-аза дея аталувчи ферментга фосфор гуруҳини бирлаштиради, натижада лизосомалар фаоллиги пасаяди. Тадқиқот гуруҳи ҳужайралар билан тажрибалар ўтказиб, KU-60019’нинг бирлашиши АТМ’ни тўсиб қўйишини ҳамда фосфорлаштириш даражасини пасайтириб, қариётган ҳужайралар функциясини тиклашини аниқлади.
Олимлар бирикма самарасини ҳайвонлар моделларида – ДНКсига модификациялар киритилиши туфайли тез қарийдиган организмларда текшириш кўришни режалаштиришган. Тадқиқотчилар ушбу препаратни қабул қиладиган кишилар умри давомийлиги қандай ўзгаришини аниқлаш ниятида.
Мавзуга оид
09:21 / 03.09.2024
Ўзбекистонда ёлғиз кексалар сони маълум қилинди
09:08 / 12.09.2022
Ўзгалар парваришига муҳтож ёлғиз кексаларга ҳар ойлик қўшимча тўлов тайинланади
09:57 / 06.05.2022
Тошкент шаҳар болалар кўп тармоқли тиббиёт маркази ташкил этилди
20:14 / 05.05.2022