Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Хитой Тибетда энг баланд тоғ электр узатиш тармоғининг қурилишини бошлади
Хитой Тибет мухтор тумани ҳудудида дунёдаги энг баланд тоғ электр узатиш тармоғининг қурилишини бошлади.
У денгиз сатҳидан ўртача 3,7 минг метр баландликдан ўтказилади, деб хабар берди "Синьхуа" ахборот агентлиги.
Электр тармоқ узунлиги 2,7 минг км дан ортиқ бўлади, у Лхаса (Тибет маъмурий маркази) билан Ньингчи шаҳар округини (жануби-шарқий туман) бирлаштиради. Бу қурилиш сабабли икки аҳоли пункти транспорт алоқаларини енгиллаштириш мақсадида қурилаётган темир йўл ҳам электр энергия билан таъминланади. Барча қурилиш ишлари 2018 йилда якунланиши кутилмоқда.
Лойиҳа 16,2 млрд юан (2,3 млрд АҚШ доллари)ни ташкил этади.
Охирги вақтларда Хитой мамлакат ғарби ва жануби-ғарбида электр таъминоти тармоқлари қурилишини фаоллаштириб юборди. Бу туфайли бир неча йил ичида Хитойнинг узоқ ҳудудларида яшовчи юз минглаб аҳоли электр энергия билан таъминланди.
Мавзуга оид
19:43 / 27.05.2025
Хитойдаги кимёвий заводда портлаш содир бўлди
18:42 / 26.05.2025
Хитойда роботлар илк бор рингда бир-бири билан олишди
17:57 / 26.05.2025
Хитой «исталган вақтда» Тайванга ҳужум қилишга қодир — FT
13:15 / 26.05.2025