Жамият | 18:07 / 06.04.2017
27198
5 дақиқада ўқилади

MilliyTV: Новаторлик ва анъаналар

Ўтган йилнинг сентябрь ойидан бошлаб ўзбек телевидениесида янги хусусий MilliyTV (MTV) телеканали ўз фаолиятини бошлади. Телеканал фаолиятининг илк вақтиданоқ ўзини намоён этди, ўзбек халқининг миллий анъаналарига янгича ёндашув эса каналнинг асосий вазифаларидан бири бўлди.

MilliyTV мусиқий-кўнгилочар ва маърифий канал сифатида барча томошабинлар учун фаолият юритади. Телеканал эфири мусиқий ва кўнгилочар кўрсатувлар, маданий-маърифий дастурлар, болалар учун мўлжалланган лойиҳалар ҳамда миллий ва хорижий бадиий фильмлар, сериаллар, анимацион картиналар (мультфильмлар) билан тўлдирилган.

MilliyTV икки тилда эфирга узатилади, бунда эфирнинг 70 фоизи ўзбек тилига, 30 фоизи эса рус тилига ажратилган. 2017 йилнинг 1 январидан телеканал тўлиқ эфирга ўтди.

Ҳусан Солиҳов, MilliyTV директори:

“MTV бошқа маҳаллий телеканаллардан ўзбек маданиятига ўзига хос бўлган ёндашуви ва қараши билан ажралиб туради. Бугун Ўзбекистон бутун дунёга ўзини намоён этадиган вақт келди, давлатимиз эса замон билан ҳамнафас одимлаётган мамлакатдир. MTV ушбу янгиланишларга бўлган талабни, юксалишни, масъулиятни ҳис қилган ҳолда бу борада бугунги кун талабига жавоб берадиган контент яратмоқда”.

Ҳозирда телеканал эфиридан томошабинларга севимли бўлиб қолган тонгги “Shirchoy” кўрсатуви, ўзбек хонандалари машҳур хит тароналарни жонли ижрода тақдим этадиган “Jonli Ijro” мусиқий лойиҳаси, “Otalar so’zi” маърифий кўрсатуви ҳамда Ўзбекистондаги биринчи кечки кўнгилочар шоу дастури бўлган “MTVShow” жой олган. Ҳар бир кўрсатувларни тайёрлашда иқтидорли телебошловчилар, продюсерлар, режисёрлар, муҳаррирлар ва техник ходимлардан иборат телеканалнинг креатив жамоаси иш олиб борадилар.

Шуҳрат Расулов, MilliyTV техник директори:

“MTV каналининг тасвирга олиш студияси FullHD форматидаги замонавий сўнгги авлод Sony камералари билан жиҳозланган. Каналнинг медиамаҳсулотлари тасмасиз технология асосига қурилган, яъни кўрсатувларни тасвирга олишдан бошлаб то уни эфирга узатишга қадар бўлган жараёнлар рақамли форматда амалга оширилади. Бизнинг жамоа техника имкониятларитдан 90 фоиз фойдаланадилар. Яқин вақтларда тўлиқ HD форматига ўтишни ҳам режалаштирганмиз”.

MilliyTV нинг ҳудудий қамрови бутун Ўзбекистонни қамрайди. Телеканал ўз сайтига эга.

MilliyTV ўз кўрсатувларини тайёрлаш ва эфирга узатишдан ташқари, ижтимоий роликлар ҳам суратга олади. Телеканал томонидан тайёрланган шундай роликлардан бири хорижда яшаётган ватандошларимизга бағишланган. Ушбу видео томошабинлар орасида кенг оммалашди. Шунингдек, телеканал Ватан ҳимоячилари куни, Алишер Навоий ва Заҳириддин Муҳаммад Бобур таваллудига бағишланган роликлар ҳам тайёрлаган.

Наврўз байрамига совға сифатида эса MilliyTV ўз мобиль иловасини яратди. Илова ёрдамида севимли кўрсатувларни дунёнинг исталган нуқтасидан туриб томоша қилиш мумкин. Мазкур мобиль иловани GooglePlay ва AppStore’дан бепул юклаб олиш мумкин.

(MilliyTV телеканали пойтахт марказидаги 6 қаватли замонавий бинода жойлашган)

(Бинонинг 1-қаватида AvtoCafe ишлайди, бу ерда ходимлар нонушта, тушлик қилиши ва кечки овқатни ҳам тановул қилишлари мумкин)

(AvtoCafe бир неча ҳудудларга ажратилган. Бу ерда жамоа бўлиб янги ғоя, лойиҳаларни муҳокама қилиш ёки ҳордиқ чиқариш имкони яратилган)

(Бинога кириш фақат махсус ўтказгичлар орқали амалга оширилади)

(Офисда нафақат иш столида, балки хоҳлаган жойда ишлаш мумкин)

(Телеканал ходимлари ҳафтада бир марта янги ғоя ва лойиҳаларни муҳокама қилиш ва ўртоқлашиш мақсадида жам бўладилар)

(Телеканал директори Ҳусан Солиҳов иш устида. Компанияда қатъий дресс-код йўқ, қандай қулай бўлса, шундай кийиниш мумкин)

(Бош қабулхона)

(“MTVShow” кечки кўнгилочар дастурининг тасвирга олиш жараёни)

(Тонгги “Shirchoy” кўрсатувининг тасвирга олиш жараёни)

(Тасвирга олиш ишларида замонавий жиҳозлардан фойдаланилади)

(Тасвирчилар суратга олиш жараёнида)

(Суратга олиш жараёни ишчи студиядан бошқарилади)

(Кўрсатувнинг монтаж жараёни)

Реклама ҳуқуқи асосида

Мавзуга оид