Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Фарғонада алиментдан қарздор фуқаролар бандлиги таъминланиши прокурор назоратида
Фарғона вилоят прокуратураси ташаббуси билан 2016 йил 1 августда ҳамкор ташкилотлар билан биргаликда суд қарорларини ижро этиш ҳамда вояга етмаганларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилишга қаратилган қонунлар ижроси устидан назоратни янада кучайтириш тўғрисида қўшма фармойиш ишлаб чиқилган.
Қўшма фармойиш талабларидан келиб чиқиб, 2017 йил 7 апрелда Фарғона Давлат Политехника институтида бандлиги таъминланмаган алиментдан қарздор фуқароларни ишга жойлаштириш борасида буш иш ўринлари меҳнат ярмаркаси ташкил этилди.
Тадбирда вилоят прокуратураси, вилоят ҳокимлиги, суд департаменти, меҳнат бошқармаси унинг жойлардаги масъул ходимлари ва 308 нафардан ортиқ алиментдан қарздор фуқаролар иштирок этди.
Ярмарка аввалида ишга жойлашиш истагида бўлган қарздорлар иштирокида йиғилиш ташкил этилиб, ишга жойлашиш орқали алиментдан қарздорликлари иш ҳақига қаратилиши, бу билан вояга етмаган фарзандларини мода,ий таъминотини йўлга қўйилиши, жиноятчиликни олдини олиш ва бошқа масалаларга тўхталиб ўтилди.
Ярмаркада 30 дан ортиқ корхона ва ташкилотлар ўзларининг бўш иш ўринлари билан қатнашиб, 102 нафар қарздор фуқаролар билан меҳнат шартномалари тузилиши таъминланди.



Мавзуга оид
20:20 / 27.05.2025
Учқўрғон ҳокимлиги ходими икки аёлидан фарзандларига бир неча йиллик алимент қарзини тўламаяпти
17:02 / 15.05.2025
“Барибир шу ерга қурамиз”– Фарғона шаҳрида болалар майдончаси ўрнига “дом” қуриляпти
13:36 / 03.05.2025
Фарғона ва Урумчи ўртасида тўғридан тўғри авиақатновлар йўлга қўйиляпти
17:21 / 28.04.2025