Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Хитой Антарктидада ўз аэродромини қачон қуриши маълум қилинди
Хитой Антарктидада аэродром қуришни 2018 йилда бошлайди. Бу ҳақда Хитой қутб тадқиқотлари Институти директор ўринбосари Сунь Бо маълум қилди.
Сешанба куни Хитойнинг 2016 йил 2 ноябрь куни бошланган 33-арктик экспедицияси якунланди. Ичида экспедициянинг 256 аъзоси бўлган "Сюэлун" ("Қор аждари") музёрар кемаси 161 кун давомида 31 минг денгиз милясини босиб ўтди.
"Бошланишида аэродром фақатгина учиш-қўниш йўлагига эга бўлади, шунинг учун қурилиш осон кечмайди – бизга танланган жойни текислаш ва уни шундай ҳолатда сақлаб туриш талаб этилади", - дея маълум қилган Сунь Бо China Daily газетасига. Унинг сўзларига кўра, аэродром Хитойнинг "Чжуншань" арктик станцияси ёнида жойлашади.
Унинг қайд этишича, аэродром қурилиши Хитойнинг 34-арктик экспедицияси вақтида бошланиши керак, у Антарктидага жорий йилнинг охирига қадар етиб боради. Сунь Бо Хитой келажакда аэродромдан катта самолётлар махсус чанғиларсиз фойдаланиши учун бошқа учиш-қўниш йўлакларини ҳам қуришини маълум қилди.
Мавзуга оид
19:43 / 27.05.2025
Хитойдаги кимёвий заводда портлаш содир бўлди
18:42 / 26.05.2025
Хитойда роботлар илк бор рингда бир-бири билан олишди
17:57 / 26.05.2025
Хитой «исталган вақтда» Тайванга ҳужум қилишга қодир — FT
13:15 / 26.05.2025