Ўзбекистон | 12:42 / 12.04.2017
29181
1 дақиқада ўқилади

Жиззах вилояти ҳокимлиги раҳбарияти таркибида ўзгариш юз берди

Жиззах вилояти ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари лавозимига Холматов Рустам Қурбонназарович тайинланди. Бу ҳақда Жиззах вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.

Р.Холматов Тошкент вилояти Оққўрғон тумани “Оққўрғон” ширкатлар бирлашмаси бош иқтисодчиси, Тошкент вилояти Оққўрғон тумани ҳокимининг биринчи ўринбосари, Тошкент вилояти Чиноз тумани ҳокими, Тошкент вилояти ҳокимининг биринчи ўринбосари – вилоят қишлоқ ва сув хўжалиги бошқармаси бошлиғи, Тошкент вилояти Қуйи Чирчиқ тумани ҳокими, Тошкент вилояти ҳокими, “Пахтасаноат Илмий Маркази” акциядорлик жамияти ишлаб чиқариш ва иқтисод бўлими бошлиғи, шу акциядорлик жамияти бошқаруви раиси маслаҳатчиси, Тошкент вилояти Бекобод тумани ҳокими лавозимларида меҳнат қилган.

Бу лавозимда шу вақтгача Дўстлик тумани ҳокими Арипов Акрам Оромович фаолият юритаётган эди.

Мавзуга оид