Жамият | 14:38 / 13.04.2017
4714
2 дақиқада ўқилади

Остона-Оқтўбе поезди кузатувчиси 2 миллион тенгени эгасига қайтарди

Остона-Оқтўбе поезди кузатувчиси 2 миллион тенге пулни йўловчига қайтарди. Бу ҳақида "Йўловчи ташувчи" АЖ матбуот хизматига асосланиб, Tengrinews нашри хабар берди. 

"16-вагон кузатувчиси Ержан Арденов купедаги матрас остидан барсетка топиб олди, унинг ичида тахминан 2 миллион тенге ва банк картаси бор экан. Поезд раҳбари билан биргаликда акт тузилди ва барсетка ичидаги пуллари билан бирга эгасига топширилди", - дея сўзлаб беришди "Йўловчи ташувчи" АЖ матбуот хизматида. 

Компания вакилларининг сўзларига кўра, поезд йўловчилари нафақат пул ва ҳужжатлар, балки бошқа қимматбаҳо буюмларни ҳам унутиб қолдиришади: мобил телефонлар, ноутбуклар, соатлар ва ҳ.к. Йил бошидан буён минтақавий филиаллар кузатувчилари томонидан қимматбаҳо буюмлар ва ҳужжатлар эгаларига қайтарилгани тўғрисида 18 акт расмийлаштирилган. 

"Йўловчи ва юк ташиш қоидаларига кўра, поезд бригадаси йўловчиларнинг шахсий буюмлари учун жавобгар эмас, шунинг учун вагондан чиқишда эътиборли бўлишни сўраб қоламиз", - дея қўшимча қилишди компанияда. 

Мавзуга оид