Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тиллерсон Асаднинг кетиши тартибли ўтиши кераклигини айтди
АҚШ давлат котиби Рекс Тиллерсон Сурия президенти Башар Асаднинг ўз лавозимидан кетиши тартибли ўтиши керак, деб ҳисобламоқда.
"Биз Асаднинг бўлғуси роли – хоҳ сиёсий жараёнда иштирок этиши, хоҳ иштирок этмаслиги ҳақида гаплашдик. Бизнинг позициямиз қуйидагича: Асад тузуми тугамоқда, бунга уларнинг ўзлари хатти-ҳаракатлари, олиб бораётгани уруши билан айбдорлар", деб айтди Тиллерсон Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров билан музокаралар якунларига бағишланган матбуот-анжуманда.
"Бизнинг позиция: Россия Асаднинг энг яқин иттифоқдоши ҳисобланади ва Асадга бу реалликни тушунишга ёрдам беради. Фикримизча, ҳамма жамоалар музокаралар столида тақдим қилиниши учун Асаднинг кетиши тартибли ўтиши керак", деб айтди АҚШ давлат котиби.
Аввалроқ Владимир Путиннинг матбуот котиби Дмитрий Песков Асаднинг кетиши зарурлиги ҳақида "бонг уриш" Сурия ихтилофини сиёсий ҳал қилинишини яқинлаштирмаслигини айтганди. Ихтилофни тинчлик билан ҳал қилиш учун Женева ва Остона жараёнлари ишга туширилган. Песковнинг таъкидлашича, ечимнинг изланиши айнан шу, муқобили йўқ жараёнлар доирасида олиб борилиши керак.
Мавзуга оид
14:56 / 26.05.2025
Сурия расмийлари: Асад даврида 8 млн киши кузатув остида бўлган
17:28 / 28.04.2025
Башар Асад отасининг жасади қолдиқлари ўғирлаб кетилди – ОАВ
20:54 / 23.04.2025
Россия Башар Асадни Сурияга топширишдан бош тортди
17:47 / 17.04.2025