Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ҳаводан ичимлик суви оладиган қурилма ихтиро қилинди
АҚШдаги Массачусетс технологик институти олимлари ҳаводан тоза сув олишга имкон берувчи қурилма яратдилар. Ушбу ихтирога бағишланган мақола Science журналида чоп этилди.
Қурилма ҳаво нисбий намлиги 20 фоиз ва ундан юқорироқ бўлганда сув бера олади. Бунинг учун у қуёш нуридан фойдаланади. Қурилма негизида чангсимон ҳолатгача майдаланган металлоорганик каркас структуралардан фойдаланиш ётади. Ушбу структуралар Берклидаги Калифорния университетида яратилган.
Қурилма қуйидагича ишлайди: ҳаводаги сув ушбу чанг сирти билан боғланади, сўнгра қуёш нури таъсирида буғланиб, конденсаторга чўкади. Синовларнинг кўрсатишича, намлик 20-30 фоиз бўлганда қурилма 12 соат ичида 3 литргача сув йиға олади.
Мавзуга оид
20:37 / 26.05.2025
Тошкент вилоятида ичимлик ва оқова сув хизматлари нархи оширилади
20:39 / 01.05.2025
Қувурлардан келаётган сув ичишга яроқли экани айтилди
19:20 / 25.04.2025
Қибрайда ичимлик суви қувури устидан ариқ тортилмоқда
12:07 / 15.04.2025