Спорт | 00:27 / 14.04.2017
26122
1 дақиқада ўқилади

«Лион» – «Бешиктош» учрашувида тартибсизликлар юзага келди. Ўйин номаълум муддатга қолдирилди

Европа лигасининг 1/4 финалидан ўрин олган «Лион» ва «Бешиктош» жамоалари учрашуви бошланиши арафасида туркиялик мухлислар «Люмьер» стадионида тартибсизликларни юзага келтиришди.

Хабар қилинишича, учрашув стюардларидан бири жароҳат олган. Меҳмонлар мухлислари рақиб томонига турли хил буюмлар ва файерларни улоқтиришган. Натижада француз мухлислари майдонга тушиб кетишларига сабаб бўлган.  

Ҳозирча учрашув бошланиши номаълум муддатга қолдирилган.

Мавзуга оид