Ўзбекистон | 20:33 / 14.04.2017
5738
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистон делегацияси Афғонистон бўйича маслаҳатлашувларда иштирок этди

Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги делегацияси 14 апрель куни Москва шаҳрида Афғонистон бўйича бўлиб ўтган кенгайтирилган учрашувда иштирок этди.

Ўзбекистон ТИВ хабарига кўра, кўп томонлама маслаҳатлашувларда Афғонистон, Эрон, Ҳиндистон, Покистон, Россия, Хитой ва Марказий Осиё мамлакатларининг ташқи сиёсий идоралари вакиллари Афғонистондаги вазиятни ҳал қилиш истиқболлари юзасидан фикр алмашган.

Мавзуга оид