Ўзбекистон ва Швейцария шартномавий-ҳуқуқий базани кенгайтиришга келишиб олди
Онлайн форматда икки давлат Ташқи ишлар вазирлигининг тегишли бошқармалари раҳбарлари иштирокида Ўзбекистон-Швейцария сиёсий маслаҳатлашувларининг еттинчи давраси бўлиб ўтди.
ТИВ маълумотига кўра, Ўзбекистон билан Швейцария ўртасидаги турли соҳалардаги кўп қиррали муносабатларнинг ҳолати ва янада ривожлантириш истиқболлари муҳокама қилинди.
Савдо-иқтисодий, сармоявий, молиявий-техникавий ва маданий-гуманитар соҳаларда, шунингдек, халқаро ташкилотлар доирасида ўзаро манфаатли ҳамкорликни мустаҳкамлашга алоҳида эътибор қаратилди.
Томонлар турли даражадаги ўзаро ташриф ва тадбирларни биргаликда ривожлантириш, икки томонлама муносабатларнинг шартномавий-ҳуқуқий базасини кенгайтириш, шунингдек, сиёсий маслаҳатлашувларнинг навбатдаги даврасини 2025 йилда Берн шаҳрида ўтказишга келишиб олдилар.
Ўзбекистон ва Швейцария ўртасидаги дипломатик муносабатлар 1992 йил 7 майда ўрнатилган.
Мавзуга оид

15:21 / 03.03.2025
Ўзбекистон ва Швейцария афғон муаммоси бўйича учрашув ўтказди

17:37 / 21.02.2025
Reuters: Россия ва АҚШ вакиллари бир неча ойдан бери Швейцарияда яширин музокаралар ўтказмоқда

16:53 / 06.02.2025
Швейцария «Гулнора Каримова иши» доирасида мусодара қилинган яна 182 млн долларни Ўзбекистонга қайтаради

13:58 / 24.01.2025