Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Жанубий Корея немис машиналарини Германияга қайтармоқда
Жанубий Корея 2,5 мингта Audi ва Volkswagen машиналарини ортга – Германияга жўнатмоқда. Бу ҳақда Yonhap ахборот агентлиги хабар бермоқда. Қайтариладиган машиналар "дизель можароси" сабабли мамлакатда сотилиши тақиқланган машиналардир.
Ахборот агентлиги маълумотларига кўра, автомобиллар 2016 йилдан бери Пхёнтхэк портида турибди. Ҳозирда у ерда немис брендларига қарашли 10 мингтадан кўпроқ автомобиль бор. Айни вақтда 1,3 мингта Audi ва Volkswagen машиналари Германияга қайтарилган, қолган 1,2 мингта машина апрель охирида қайтарилади.
Жанубий Кореяда ўтган йил охирида Volkswagen автомобиллари сотилиши тўхтатилган. Жанубий Корея ҳукумати 80 модель ва уларнинг модификациялари сертификатларини бекор қилган ва немис компаниясидан 1,7 млрд вон (1,606 млн доллар) миқдорида жарима тўлашни талаб қилган. Умумий ҳолда 200 мингдан кўпроқ машина сертификатлаштиришдан маҳрум бўлган.
Умумий ҳисобда "дизель можароси" бутун дунё бўйлаб 11 млн та машинага таъсир қилган. Немис компаниясининг АҚШда можаро оқибатларини бартараф этиш сарф- харажатлари 15 млрд долларни ташкил қилмоқда.
Мавзуга оид
10:43 / 26.05.2025
“Кореяда олган тажрибани қишлоғимда қўлламоқчиман” – бўш ерларни ўзлаштираётган шаҳрихонлик йигит
00:47 / 24.05.2025
Жанубий Корея лоукостери Сеул—Тошкент йўналиши бўйича мунтазам қатновларни йўлга қўйди
17:25 / 07.05.2025
T'way Air Сеулдан Тошкентга парвозларни йўлга қўяди
21:14 / 05.05.2025