Франция инқилобий ўзгаришлар остонасида
Бир неча ҳафтадан кейин Францияда янги президент сайланади. Франция ижрочи ҳокимияти катта ваколатларга эга эканлиги ҳисобга олинса, президент ҳаттоки Миллий кенгашни (парламент) тарқатиб юбориши мумкин, 5 йилда бир марта ўтказиладиган президентлик сайловлари Франция учун жуда муҳим ҳисобланган, ҳозирги шароитда эса янада муҳимроқдир.
Сайловолди пойгаси етакчилари – Миллий фронт раҳбари Марин Ле Пен ва собиқ иқтисодиёт вазири, мустақил номзод Эммануэль Макрон. Агар кутилаётгандек, Ле Пен ва Макрон 7 майда сайловларнинг 2-турида учрашсалар, Франция сиёсий тарихида янги саҳифа очилади – 2-турга асосий ўнг ва сўл партияларнинг бирорта вакили чиқмайди.
Франция 1958 йилдан бери бундай сиёсий вазиятни эслай олмайди. Ўшанда Жазоир уруши энг авжига чиққанда ҳокимият тепасига генерал Шарль де Голль келган. У Франциянинг конституциясига асос солган. Ҳар қандай йирик сиёсий воқеа каби ўша давр муайян вазиятлар ва чуқур тарихий жараёнлари қоришмаси билан шартланган эди.
Бугунги кунда худди шу нарса кузатилмоқда: кўплаб ривожланган давлатларда халқ элиталарга ишонмай қўйган, глобаллашув ва иммиграция олдида қўрқув ва кучсиз эканини сезади ҳамда ўсиб бораётган тенгсизликдан хавотирланади.
Миллий фронт 10 йилдан бери оммалашиб бормоқда, бироқ партия ҳанузгача француз сайлов тизимининг ўзига хослиги сабабли ҳокимият тепасига кела олмаган: аввалги сайловларнинг 2-турида сайловчилар Ле Пенга қарши бирлашганлар.
Агар Ле Пен сайловларда етакчиликни қўлга олса, унда Франция сиёсатида ва умуман бутун Европа Иттифоқида бурилиш юз беради. Бироқ кўринишидан ўртамиёна Макрон етакчиликни қўлга олса, унда бу янада радикалроқ ўзгаришларга сабаб бўлади. Иккала номзод ҳам катта эҳтимоллик билан сайловларнинг 2-турига чиқадилар ва Франция ким ютишидан қатъи назар, барибир сиёсий инқилоб остонасида турибди.
Мавзуга оид
23:35 / 15.11.2024
Франция прокуратураси маданият вазирини судга топширишни талаб қилди
20:58 / 12.11.2024
Франциядаги йирик оммавий ахборот воситалари Х ижтимоий тармоғини судга берди
17:50 / 06.11.2024
Макрон Трамп ғалабасидан кейин Франция ва Германия мақсадларини айтди
21:44 / 05.11.2024