Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Mitsubishi Хитойда двигателлар ишлаб чиқарувчи илк заводини қуради
Япониянинг Mitsubishi компанияси Хитойда двигателлар ишлаб чиқарувчи ўзининг илк корхонасини қуришни режалаштирмоқда. Бу двигателлар шу ерда йиғилувчи Outlander кроссоверларига ўрнатилади. Бу ҳақда Nikkei нашри хабар бермоқда.
Хунань вилоятида барпо этиладиган заводнинг қурилиши бир йил ичида бошланади ва унинг ишлаб чиқариш қуввати йилига 150 мингта двигателни ташкил қилади. Лойиҳа қиймати 10 млрд йенга (92 млн доллар) баҳоланган. Шу завод эвазига компания Хитойда ўз мавқеини мустаҳкамламоқчи ва двигателларнинг Япониядан келтирилиши билан боғлиқ харажатларни қисқартирмоқчи.
Хитойда Outlander кроссоверлари Mitsubishi ва Guangzhou Automobile Group (GAC) компаниялари қўшма корхонасида ишлаб чиқарилади.
Мутахассисларнинг фикрича, 2020 йилга келиб Хитойда янги автомобиллар савдоси жорий йилга нисбатан 10 фоизга ошиб, 30 млн донадан кўпроқни ташкил қилади. Бунда бозорнинг энг катта улуши айнан кроссоверларга тўғри келади.
Мавзуга оид
19:43 / 27.05.2025
Хитойдаги кимёвий заводда портлаш содир бўлди
18:42 / 26.05.2025
Хитойда роботлар илк бор рингда бир-бири билан олишди
17:57 / 26.05.2025
Хитой «исталган вақтда» Тайванга ҳужум қилишга қодир — FT
13:15 / 26.05.2025