Жамият | 08:18 / 23.04.2017
9900
1 дақиқада ўқилади

"Титаник" стюардессасининг пўстини 232 минг долларга сотилди

1912 йилда фалокатга учраган "Титаник" бортида ишлаган стюардесса Мейбл Беннеттга тегишли пўстин (шуба) "Титаник" хотирасига бағишланган аукционда 181 минг фунт стерлингга (232 минг долларга) сотилди. Бу аукцион Британияда Henry Aldridge&Son томонидан ташкил этилди.  

Аввалроқ мутахассислар пўстин аукционда 80 минг фунт стерлингга (102 минг доллар) сотилиши мумкинлигини айтишганди.  

Беннетт кемага қутқарув қайиқлари етиб келганда ушбу пўстинни тунги кўйлаги устидан ташлаб олган. 

Машъум кеманинг биринчи синфида ишлаган стюардесса бу пўстинни шунингдек "Титаник"нинг омон қолган йўловчиларини Британияга етказган Red Star Line SS Lapland кемасида ҳам кийиб юрган.

Беннетт оиласи бу пўстинни 1999 йилда сотиб юборгач, у АҚШдаги музейда сақланиб келинаётганди.

Мавзуга оид