Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Доғистондаги мактабда граната портлади
Доғистондаги мактаблардан бирида ўқувчилардан бири гранатани эҳтиётсизлик туфайли портлатиб юбориши оқибатида саккизинчи синф ўқувчиси ҳалок бўлди ва яна 11 бола жароҳатланди. Бу ҳақда мактаб директорига асосланган ҳолда РИА Новости агентлиги хабар тарқатди.
Жароҳатланганлардан 3 нафари оғир аҳволда реанимация бўлимига жойлаштирилган.
Ҳодиса Цумадинский туманидаги Агвали қишлоғи мактабида, компьютер синфида рўй берган. Айни вақтда воқеа жойида махсус гуруҳ иш олиб бормоқда.
«Саккизинчи синф ўқувчиларидан бири мактабга граната олиб келган. Натижада компьютер синфида портлаш рўй берган»,— деган Агвалидаги ўрта мактаб директори Шомил Абакаров. Унинг қўшимча қилишича, дарс вақтида граната отган ўқувчи полицея маҳкамасига олиб кетилган.
Мавзуга оид
19:05 / 05.05.2025
Доғистондаги отишмада уч полициячи ҳалок бўлди
17:22 / 09.03.2025
Чеченистон ва Доғистонда Telegram блокланди
23:44 / 05.03.2025
Доғистонда бола кўтарган аёлнинг бошига муз қулаб тушди (видео)
16:32 / 16.01.2025