Жаҳон | 00:12 / 24.04.2017
11145
2 дақиқада ўқилади

Дутерте "керак бўлса ҳайвонга айланиши мумкинлигини" айтди

Филиппин раҳбари Родриго Дутерте маҳаллий спорт мусобақасининг очилиши маросимидаги нутқида террорчиларга юзланиб, агар керак бўлса "ҳайвон"га айланиши мумкинлигини айтган. Бу ҳақда National Post нашри хабар бермоқда.

Филиппин раҳбари, шунингдек, жангарилардан 50 карра шафқатсизроқ бўлиши мумкинлигини қўшимча қилган.

Ўзининг кескин гаплари билан ажралиб турадиган Дутерте бу гапларига қўшимча тарзда бир неча кун аввал йўқ қилинган "Абу Саёф" террорчилик ташкилотининг етакчиси Муаммар Аскали агар кайфияти йўқлигида йўлида учраганда, унинг жигарини еб қўйган бўлишини ҳазил аралаш айтган.

"Агар сиз ҳайвон бўлишимни истасангиз, мен ҳайвон бўлишга кўникиб қолганман. Мен сизлар содир этгандан 50 чандон кўпроқ содир этишим мумкин", деб айтган Дутерте.

Апрель ўрталарида филиппинлик ҳарбийлар "Абу Саёф"нинг етакчиси, канадалик сайёҳ Жон Ридсдел ва немис Юрген Кантнернинг қатл этилишлари учун жавобгар бўлган Муаммар Аскалининг йўқ қилинганини маълум қилишганди. 

Мавзуга оид