Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Жанубий Корея артиллерияга қарши янги радарини намойиш қилди
Жанубий Корея КХДР артиллерия позицияларини аниқлаш учун ҳаракатланувчи радар қурилмасининг такомиллашган намунасини ишлаб чиқди. Бу ҳақда Корея қурол-яроғлар хариди бўйича бошқармаси маълум қилди.
Унга кўра, 2011 йил ноябрь ойидан бери 54 миллиард Жанубий Корея вони (50 млн АҚШ долларига яқин) сарфланган янги тизим 2018 йилда жанговар сафга қабул қилинади.
"Апрель ойида ўтказилган сўнгги синовда тизим қуролли кучларнинг барча оператив топшириқларини бажарди ҳамда у жанговар ҳаракатларга мос, деган хулосага келинди", — дейилади бошқарма хабарида. Унга кўра, янги радар қурилмаси Сеулни КХДРнинг узоқ масофани нишонга оладиган артиллериясидан ҳимоялаш ва уларни йўқ қилишда марказий ўрин тутади.
Айни вақтда, Жанубий Кореяда SAAB компанияси ишлаб чиққан ARTHUR-K радари мавжуд. Бироқ, янги маҳаллий радиолокация тизими қамрови ва тактик тавсифларига кўра, ундан 30-40 фоизга устундир.
Сеул икки Корея давлатини ажратиб турувчи ҳудуддан автомобилда бир соатлик узоқликда жойлашган.
Мавзуга оид
10:43 / 26.05.2025
“Кореяда олган тажрибани қишлоғимда қўлламоқчиман” – бўш ерларни ўзлаштираётган шаҳрихонлик йигит
17:55 / 25.05.2025
КХДРда эсминецни сувга туширишда юз берган авария иши бўйича уч киши ҳибсга олинди
00:47 / 24.05.2025
Жанубий Корея лоукостери Сеул—Тошкент йўналиши бўйича мунтазам қатновларни йўлга қўйди
20:05 / 22.05.2025