Фан-техника | 07:57 / 25.04.2017
65967
1 дақиқада ўқилади

GM Uzbekistan автомобилларини 6 хил янги рангда ишлаб чиқармоқда

GM Uzbekistan компанияси ўзи ишлаб чиқарадиган транспорт воситаларининг рангларига доир қизиқарли маълумотни тақдим этди. Унга кўра, компания автомобиллари рангларининг тўплами 12 тусдан иборат. 

Автомобилларнинг 97 фоизи 6та энг оммабоп рангга бўялади. Булар тутунсимон оқ ранг, тўқ кулранг, кумушранг, қаймоқранг, инжу-кулранг, қора ранглардир.

GM стандартига кўра, ишлаб чиқарилаётган автомобиллар бўялаётган 3 фоиз ранглар ишлаб чиқаришдан олинади. Шунга қарамай, мижозларнинг хоҳиш-истакларидан келиб чиққан ҳолда, GM Uzbekistan автомобилнинг барча рангларига эга. 

Шу билан бирга, янги туслар жорий қилинмоқда. Хусусан, компания 2016 йил сентябридан «инжу-малларанг», қора, кулранг, қизил ва кўк рангларнинг янги намуналарини жорий қилди. 

Мавзуга оид