Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
«Барселона» президенти фирибгарлик бўйича суд олдида жавоб беради
«Барселона» футбол клуби президенти Хосеп Мария Бартомеу бразилиялик ҳужумчи Неймарни «Сантос»дан трансфер қилишдаги фирибгарлик ва коррупция бўйича иш юзасидан суд олдида жавоб беради. Бу ҳолат унинг сўнгги апелляцияси рад этилгач, юз беради, деб хабар бермоқда Goal интернет нашри.
Февраль ойида Неймар бу иш бўйича суд олдида жавоб бериши маълум бўлганди, энди эса Бартомеунинг ҳам судга келиши лозим бўлади.
Бартомеу Неймар 2013 йилда «Барселона»га ўтганида, кўк-анорранглиларнинг вице-президенти бўлган, жамоа президенти эса Сандро Росель эди.
Неймарга бўлган ҳуқуқнинг 40 фоизига эгалик қилувчи DIS сармоя фонди асосчиси Делсир Сонда март ойи охирларида, 25 ёшли футболчининг отаси ўз вақтида Роселдан пора олганини маълум қилди. Бу бразилиялик форвард 2013 йилда «Сантос»дан «Барселона»га ўтиши учун юз берган.
Мавзуга оид
10:44 / 26.05.2025
Ҳакамнинг хатоси «Астон Вилла»ни, «Ювентус»нинг пеналтиси «Рома»ни ЕЧЛсиз қолдирди. Кун ўйинлари
11:33 / 19.05.2025
«Рома» «Милан»ни енгди ва ЕЧЛ учун курашда қолди, «Барса» соврин олган кунида ютқазди. Кун ўйинлари
09:37 / 16.05.2025
«Барселона» — Испания чемпиони! Ямал «Олтин тўп» учун асосий даъвогар
21:21 / 11.05.2025